Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Қоҳирада жойлашган Араб давлатлари уюшмаси ҳузуридаги Араб менежмент, банк иши ва молия академияси ректори, доктор Мустафо Ҳодиер билан учрашув ўтказди.
“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Доктор Мустафо Ҳодиер мулоқот аввалида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади. У, шунингдек, мамлакатимиз билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва яқин истиқболда академиянинг Марказий Осиёдаги филиалини Тошкентда очишга қизиқиш билдирди.
— Академия араб давлатларидаги халқаро молия институтлари ва йирик банклардан инвестиция жалб қилиш, Яқин Шарқ молия тизимини Ўзбекистон билан интеграциясини мустаҳкамлаш, банк иши соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Ислом молияси бўйича ҳукуматга ва банкларга тегишли консультациялар беришда кўмаклашишга тайёр, — деди Мустафо Ҳодиер.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Араб менежмент, банк иши ва молия академияси 1988 йилда Араб банклар иттифоқи бош ассамблеяси ва Араб маъмурий ривожланиш ташкилоти томонидан ташкил этилган.
Академиянинг бош қароргоҳи Қоҳира шаҳрида жойлашган. Унинг Иордания, Сурия, Ливия, Судан, Яман, Фаластин, Жибути, Жазоир, Саудия Арабистони, Кувайт ва Малида филиаллари бор. Академияда таълим инглиз, француз ва араб тилларида олиб борилади.
Академия ААCСБ – Бизнес таълими альянси, Африка университетлари уюшмаси, Араб университетлари уюшмаси ва Халқаро университетлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
Мазкур олий таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом барча араб давлатларида эътироф этилади.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Россиянинг Туркияда Украина билан тинчлик музокараларидан манфаатдор эканлигига ишонмайди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.
Янги Рим папаси Лео XIV учун Украина понтифик этиб сайланишидан олдин "ҳар доим устувор бўлган" , деди Рим-католик черковининг Киэв-Житомир епархияси епископи Виталий Кривитский Обозревателга берган интервьюсида .