Шимолий Италияда ноқулай об-ҳаво давом этмоқда. Кун бўйи ёмғир ёғиши кузатилган. Бу кўчки ва сув тошқинларига сабаб бўлди. Сув сатҳи кўтарилди, дарёлар қирғоқларидан тошиб кетди ва бутун маҳаллаларни сув босди.
Виченца ҳудудида 65 ёшли ота ва 21 ёшли ўғил ҳалок бўлди. Улар кўнгилли бўлган ва фуқароларга ёрдам беришган, бироқ Ано дарёсидан ўтаётганда кўприк қулаб тушган ва эркаклар билан машинани оқим олиб кетган.
"Бу бутун минтақа учун фожиали йўқотиш. Улар ёрдам беришни хоҳлашди ва ўзлари қурбон бўлишди", деди Венето вилояти раҳбари Лука Зая.
Турин яқинидаги Монтеу да По шаҳрида 92 ёшли собиқ дурадгор ўз уйида чўкиб кетди. Неаполда ҳалокатда яна тўрт киши ҳалок бўлди. Бир киши тирик қолган, аммо жиддий жароҳат олган.
Туринда Италиянинг энг йирик дарёси По тошиб, шаҳар кўчалари ва марказий майдонларини сув босди. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматлари вазиятни кузатиб бормоқда.
Миланда улкан дарахтлар тўхтаб турган машиналар устига қулади. Пиэдмонт вилоятида эса бутун туманлар сув остида қолган.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Россияга қайтишни истаётган Ғарб компанияларининг ҳар бири ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Кеча биз ҳақимизда ёмон гапириб, Украинага моддий ёрдам берганлар бугун биздан узр сўраши мумкин. Лекин бунинг ўзи етарли эмас, деди Россия президенти “Ишбилармон Россия” жамоат ташкилоти вакиллари билан учрашувда.
Владимир Путин ҳақиқатан ҳам Украина ва унинг ғарбий иттифоқчиларининг 30 кунлик оташкесим ҳақидаги таклифига жавоб бериши керак эди, дейди сиёсатшунос Владимир Фесенко.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади