АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал реестрда эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россиянинг ҳаракатлари муносабати билан 2021 йил апрелида эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
«Мен 14024-сонли ижроия фармони билан эълон қилинган миллий фавқулодда ҳолатни бир йилга узайтираман», — дейилади ҳужжатда.
АҚШ Молия вазирлиги веб-сайтида айтилишича, 14024-сонли Ижроия фармони «Фавқулодда ҳолатни ўрнатади, унга кўра Россия Федерациясининг айрим зарарли хорижий фаолиятига ёрдам берадиган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин».
Ҳисоботда қайд этилишича, бу режим Украина можаросига алоқадор эмас.
Америка матбуотининг эслатишича, Қўшма Штатларда бундай чораларнинг жорий этилиши мамлакат президентига муайян муаммони ҳал қилиш учун қўшимча чоралар кўриш имконини беради. Конгресс фавқулодда ҳолатни бекор қилиши мумкин.
2021 йил 15 апрелда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Жо Байден Россиянинг «ёмон ниятли ҳаракатлари» туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Унинг таъкидлашича, Москва, хусусан, «АҚШ ва унинг иттифоқчилари ва ҳамкорларига қарши душманона киберфаолият» билан шуғулланади ва «АҚШ хавфсизлиги учун муҳим бўлган мамлакатлар ва минтақалар хавфсизлигига путур етказади», бу халқаро ҳуқуқ тамойилларини, шу жумладан бошқа давлатларнинг ҳудудий суверенитетини бузади.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилиш учун заҳарловчи моддалар билан жиҳозланган "Shahed" туридаги зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни бошлаган.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.