Жанубий Корея мамлакатнинг АҚШ олдидаги “тарихий қарзи” туфайли Трамп жорий этган бож тўловларига “қаршилик кўрсатмаслигини” билдирди.
Бу ҳақда мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су Financial Times нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
"Қўшма Штатлар Кореянинг бугунги ҳолатга келишида “улкан рол” ўйнаган. Вайронкор Корея урушидан сўнг Вашингтон бизга ёрдам, технологиялар, инвестициялар ва хавфсизлик кафолатларини тақдим этди", — дея фикр билдирди Хан Док Су.
У бу омиллар Жанубий Кореяни чет элликлар учун жуда қулай инвестицион муҳитга эга мамлакатга айлантирганини қўшимча қилди.
Хан Док Сунинг сўзларига кўра, Сеул Вашингтон билан музокараларга киришиб, “иккала томон учун ҳам фойдали бўладиган ечимлар излашни” афзал кўради. У Трампнинг ҳаракатларини “қарши курашишга арзигулик сабаб” деб ҳисобламаслигини таъкидлади.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.