The Washington Post нашрининг ёзишича, Пенсилвания штати пойтахти Гаррисберг шаҳрида штат губернатори, демократ Жош Шапиро яшайдиган расмий қароргоҳ ёқиб юборилди. Ҳодиса содир бўлаётган вақтда губернатор уйда ўз оиласи билан бирга бўлган.
Шапиронинг сўзларига кўра, улар тахминан соат 2:00 да (МСК билан 23:00) эшик қоққан полициячилар овозидан уйғонган. Ҳуқуқ-тартиботчилар уйда ёнғин бошланганини маълум қилишган.
Шундан сўнг шаҳар ёнғинчилик хизмати чақирилган, полиция эса губернатор оиласини эвакуация қилган. Шапиронинг маълум қилишича, ёнғин уйнинг бир қисмини жиддий шикастлаган.
Аланга қароргоҳнинг истиқомат қилинадиган қисмига қарши томонда ўчирилган бўлса-да, келтирилган зарар «катта» деб баҳоланмоқда. Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлади ва ёнғинни «қасддан ўт қўйиш» сифатида баҳолади. Гумондан ҳибсга олингани маълум қилинмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.