Зеленский Россия 1 июнь куни 300 минг аскарни сафарбар қилишга тайёрланаётганини айтди

Зеленский Россия 1 июнь куни 300 минг аскарни сафарбар қилишга тайёрланаётганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия 1 июнь куни 300 минг аскарни сафарбар қилишга тайёрланаётганини айтди.

Финляндия президенти Александр Стубб билан бўлиб ўтган анжуманда Зеленскийдан 2024 йилда Украина армиясига қанча одам сафарбар этилиши ҳақида сўралган. Зеленский «бизга ярим миллион керак эмас» деб жавоб берди ва шунингдек, «1 июнь куни Россия 300 минг қўшимча аскарни сафарбар қилишга тайёрланаётганини» айтди.

Март ойи охирида Мудофаа вазири Сергей Шойгу Белгород вилояти чегаралари яқинида «санитария зонаси» яратиш учун Россияга қўшимча сафарбарлик кераклиги ҳақидаги баёнотларни мутлақо аҳмоқлик деб атади.

Зеленскийнинг бугунги сўзлари Украина расмийларининг Россиядаги сафарбарлик ҳақидаги биринчи баёноти эмас. 2023 йил январида Украина разведкаси расмийлар 15 январга янги сафарбарликни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. 2023 йил центябр ойида Украина Қуролли Кучлари Бош штаби «яқин келажакда» Россияда 400-700 минг кишини сафарбар қилишини эълон қилди. 2023 йилнинг ноябрида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов Россияда президентлик сайловларидан кейин «умумий сафарбарлик» бошланиши мумкинлигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!