Юнусободда чиқиндихонада ташкил қилинган «ПИРОЖКИХОНА» бузиб ташланди

Юнусободда чиқиндихонада ташкил қилинган «ПИРОЖКИХОНА» бузиб ташланди

Бугун Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси томонидан Юнусобод тумани 273-мактабга ёндош бўлган чиқинди ташлаш қутилари жойлашган ҳудудда пирожки маҳсулоти сотилаётгани ва бу болалар саломатлигига хавф туғдиряпти, мазмунидаги хабар эълон қилинди.

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарга нисбатан Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси шуни маълум қиладики, Юнусобод туман бўлими мутахассислари томонидан ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада фуқаро У.А.Мадалов томонидан маҳсулот сотилаётган объект ноқонуний тарзда ташкил қилинган бўлиб, пирожки маҳсулотини ушбу объектда тайёрламай, олиб келиб сотаётгани аниқланди. Ўрганишлар давомида маҳсулотни сақлаш, уни сотиш учун санитария талабларига мос равишда жой тайёрланмагани ва ушбу ҳудудда бу каби савдони амалга ошириш учун ҳеч қандай рухсатнома (тегишли ҳужжат) йўқлиги маълум бўлди.

Ушбу ноқонуний тарзда ташкил қилинган ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларини сотмаслик тушунтирилиб ўтилгач, савдони тўхтатиш ва ноқонуний қурилмани ўз хоҳиши билан олдириб ташлаш бўйича тушунтириш хати олинди. Шундан сўнг туман бўлими ходимлари томонидан ушбу ноқонуний қурилма буздирилиб, маҳсулот савдоси тўхтатилди.

Қайд этиш керакки, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, уни сақлаш ва сотиш ишларини амалга ошириш учун Санитария қоида ва меъёрларига кўра, маҳсулотни пишириш, уни сақлаш учун алоҳида хона, махсус жиҳозлар мавжуд бўлиши, сотувчи ва таом тайёрловчи шахс ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туриши, маҳсулот сотиладиган объектда фаолият олиб бориш учун ваколатли органлар томонидан рухсатномага эга бўлиш талаб этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!