Йил якунига қадар 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади

Йил якунига қадар 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Республикада “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва “яшил энергия” манбалари салмоғини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.:

Хусусан, 2024 йил 1 апрелга қадар “яшил энергия” сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши таъминланади.

Халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил якунига қадар хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини ишга туширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!