AKFA университети талабаларнинг контракт пулларини қайтариб бермаяпти

AKFA университети талабаларнинг контракт пулларини қайтариб бермаяпти

Рақобат қўмитасига AKFA университетининг “Commercial Law” (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқиган ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилганлиги, тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги тўғрисида 10 га яқин мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда AKFA университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошланганлиги тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилган ҳамда рекламаларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек “Тижорат ҳуқуқи” таълим йўналиши учун ҳам давом этаётганлиги баён қилинган.

Университетга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензияда рухсат этилган таълим йўналишларида “Тижорат ҳуқуқи” мавжуд эмаслигига қарамасдан, мазкур йўналишда ўқитиш учун 2022/2023 ўқув йилида талабалар ўқишга қабул қилинган ва 4 йиллик (8 та семестр) ўқиш учун оммавий оферта шартномаси тузилган. Талабалар 12,5 млн сўмдан 25,0 млн сўмгача контракт тўловини тўлаган (Қўмитага келиб тушган 7 та мурожаатлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмаган жами маблағ миқдори 167.500.000,0 сўм).

Ўқиш маълум бир муддат давом этган. 2023 йил август ойида талабаларга “Тижорат ҳуқуқи” йўналишида ўқитиш учун лицензия берилмаганлиги сабабли кейинги 2023/2024 ўқув йилини вақтинчалик гибрид шаклида давом эттириш ёки Халқаро бизнес таълим йўналишида ўқиш таклиф қилинган. Аксарият талабалар бу таклифни рад этган ва айримлари бошқа таълим йўналишида ўқишга рози бўлган.

🔘 Бироқ, Университет томонидан бугунги кунга қадар кўрсатилмаган хизмат учун олинган контракт пуллари фуқароларга қайтариб берилмаган.

🔎 Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси (хизматнинг хавфсиз бўлиши, ижрочининг ғайриқонуний ҳаракати туфайли етказилган моддий зиёни тўлиқ ҳажмда қопланиши), 7-моддаси (нотўғри реклама оқибатида истеъмолчига етказилган зарар қоплаб берилмаслик), 12-моддаси (хизматни амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда бажарилган бўлиши), 19-моддаси (шартнома шартларини бажармаслик), 21-моддаси (шартномага истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартларни киритиш, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш) талаблари бузилганлиги юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005-йилдаги 225-сонли (10.07.2024 й. 405-сонли) қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан “CENTRAL ASIAN UNIVERSITY” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, иш махсус комиссия томонидан аризачилар иштирокида кўриб чиқилди.

“CENTRAL ASIAN UNIVERSITY” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 7, 12, 19 ва 21-моддалари талаблари бузилган деб топилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, кўрсатилмаган хизмат учун 7 нафар талаба фуқароларга жами 167.500.000 сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек бошқа фуқароларнинг мурожаати асосида улар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан кўрсатма берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

13—17 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 13—17 январь кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ҳусанов АПЛда қайси жамоага қарши ўйинда дебютини ўтказиши мумкинлиги маълум

Тез орада расман «Манчестер Сити» футболчисига айланадиган Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти қайси жамоаларга қарши ўйинда амалга ошиши маълум.

Россияда ўлганлар сони рекордми?

Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.

Душанбадан доллар қанчага етиши эълон қилинди

Марказий банк 2025 йил 13 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Хитой ва Япониядан кейин Россия ҳам шу таклифни бермоқда

Россиянинг талаба қизлар учун бонус схемаси жорий этилмоқда.

Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Барчамиз пенсия ёшига яқинлашиб қоламиз ва энди пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартларда харид қилишлари мумкин — “Ўзавтосаноат”

“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамаси топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

Лионел Месси "Интер Маями" билан янги шартномага қарамай, 2025-йилда Европа футболига шов-шувли қайтиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш

"Интер Маями"нинг Лионел Месси билан тузган янги шартномаси аргентиналик футболчига жорий йил охирида Европада ўйнаш имкониятини бериши мумкин.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.

РФ учун яна бир “бош оғриқ” пайдо бўлди

Бу ҳақда CNN ёзган.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Европадаги энг йирик литий кони Россия ихтиёрига ўтди

Шевченко литий конлари 1982 йилда топилган.

Трамп Украинани Путинга топширмоқда

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампни Украина тақдири қизиқтирмайди.

Россия Мудофаа вазирлиги биносида ФСБ контрразведкаси ходими отиб ўлдирилди

Москва марказида ФСБ контрразведка бўлими ходими Владимир Фешченко отиб ўлдирилди, деб ёзади Россия ОАВлари.

Приморск ўлкасида йўлбарс одамни ғажиб ташлади

Бу ҳақда "Амур тигери" маркази маълум қилди.

Қонли ҳужум: Қозоғистонда 2 киши босқинчилик қурбони бўлди

Полиция департаменти маълумотига кўра, махсус хизматлар уч соат давомида музокаралар ўтказган. Бироқ натижа бўлмагач штурм ўтказишга қарор қилинган.

Ғарб Украинада сафарбарлик ёшини пасайтириш бефойда эканини тан олди

Бу ҳақда британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис Дуран YouTube каналида маълум қилди .

НАТО Болтиқ денгизида ўз назорат майдонини жиддий кенгайтирмоқчи

НАТО давлатлари Болтиқбўйидаги кемаларни ўз сувларидан ташқарида назорат қилиш учун ечим излайди, деди Польша Бош вазири Доналд Туск.

Чилидаги стадионда юз берган отишма оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Пеньяфлор (Чили) коммунасидаги стадионда юз берган отишмада 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 33 ёшли эркакка камида етти марта ўқ узилган, у яраланган.

Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғилланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбул шаҳрида қўлга олинди

Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.

Калифорниядаги ёнғин АҚШга қанча зарар келтиргани айтилди

АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.

АҚШ 37 та Хитой компанияси маҳсулотларини тақиқлади

14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.

Трамп Россияга унинг маблағлари орқали таъсир ўтказиши мумкин

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.

Путиннинг ёрдамчиси: "Украина ва Молдова мавжуд бўлишни тўхтатади"

Россия президенти ёрдамчиси Николай Патрушев "2025 йилда аллақачон Украина давлат сифатида мавжуд бўлишни тўхтатади", деди.

Писториус Трампнинг қайтиши ва Германиядаги сайловдан олдин Киевда

Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.

Ал-Қассам бригадалари бир кун ичида рекорд миқдордаги фашистларни ўлдирди

Босқинчилар Ғазонинг бутун ҳудудида оммавий қотилликларни содир этишди. 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, улар орасида болалар ҳам бор.

Украина икки шаҳарни қўлдан бой бериш хавфи остида

Россия Украинанинг Донетск вилоятидаги Покровск ва Мирноград шаҳарларига қуруқликдаги таъминот йўлларини кесиб қўйишни режалаштирмоқда.

Чилидаги стадионда отишма. 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.

Байден Трампни ИШИДнинг Сурияда қайта тикланишининг олдини олишга чақирди

Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда .

Ўрмон ёнғинлари 47 мингга яқин Калифорнияликларни электр энергиясиз қолдирди

Калифорнияда давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли 46,8 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолмоқда.

Ганада вабо эпидемияси қурбонлари сони 40 кишига етди

Баёнотда айтилишича, бу вилоятларда 4850 гумон вабо касаллиги аниқланган. Қайд этилишича, эпидемия оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етган.

Парижнинг Олимпия шармандаси: спортчилар 100 дан ортиқ нуқсонли медалларни қайтаришди

Ташкилотчилар мукофотларни алмаштиришга ваъда беришди.

НАТО давлатлари ва Украина биргаликда қурол ишлаб чиқаришни оширади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Байден Украинага ёрдам беришдан бош тортишнинг иложи йўқлигини эълон қилди

Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Давлат департаментида ташқи сиёсат бўйича якуний нутқи чоғида маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .

Арктикани нефть билан ифлосланишдан ҳимоя қилувчи сорбент ишлаб чиқилди

Россиялик олимлар Арктикани нефть билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топишди.

Руслар Украинанинг Суми вилоятига бостириб кирди

Россия қўшинлари Украинанинг Суми вилояти ҳудудига кириб, Курск вилоятидаги Украина плацдармини қуршаб олишга уринган.