Яшнобод ва Олмазор туманларида мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

Яшнобод ва Олмазор туманларида мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

0017-21 сонли «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» га асосан таълим муассасаларида маълум маҳсулотларни сотиш тақиқланган.

📌Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан 156-сонли мактаб ошхонасида мурожаат асосида ўрганиш ишлари ўтказилди.

🔹Шу билан бирга айнан шу каби назорат тадбири Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан 134-сонли таълим муассасасида эпидемиологик кўрсаткич асосида олиб борилди.

🔹Назорат давомида мактаб ошхонасида тақиқланган майонез ва кетчуп қўшилган маҳсулотлар, рангли ва газли ичимликлар, сақичлар, қотирилган нонлар, ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди ва ўрнатилган тартибда ушбу маҳсулотлар бракераж қилинди.

❗️Эслатиб ўтамиз, мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдосини чеклаш ва уларни назорат қилиб бориш мактаб ҳудудида ташкил этилган бракераж комиссияси ваколатига ҳам киради. Шунингдек, мактаб ошхонасига сотиш учун олиб келинган ҳар бир маҳсулотни сифат кўрсаткичларига мослиги бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилиши ва тақиқланган маҳсулотлар улар томонидан савдодан олиниши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!