Японияда Фудзи тоғи кўринишини тўсиб қўйган 10 қаватли бино бузилади

Японияда Фудзи тоғи кўринишини тўсиб қўйган 10 қаватли бино бузилади

Токио ғарбида деярли қуриб битказилган 10 қаватли кондоминиум биноси маҳаллий аҳоли Фудзи тоғи кўринишини тўсиб қўйганидан шикоят қилганидан кейин бузиб ташланади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Шаҳар расмийларининг айтишича, ушбу бинони қурган компания уларни 4-июн куни лойиҳани тўхтатиш ҳақидаги қарори тўғрисида хабардор қилган.

Интервюда компания вакили "лойиҳанинг атрофдаги ҳудуд ва ландшафтга таъсирини етарлича ҳисобга олмагани" учун бино бузилаётганини айтди.

Кондоминиум қурилиши деярли бошиданоқ қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Шаҳар аҳолиси бинонинг 3776 метр баландликдаги Фудзи тоғи манзарасига, шунингдек, яқин атрофдаги турар-жойларга қуёш нурига таъсири ҳақида бир неча бор хавотир билдиришган.

Маҳаллий аҳолининг билдиришича, кутилмаганда компания бинони бузишга қарор қилди.

Маълумот ўрнида, "Grand Maison Kunitachi Fujimi Dori" турар-жой мажмуасида 18 та квартира бор, уларнинг аксарияти тахминан 450-500 минг долларга (≈₽40-45 миллион) сотилган. Барча харидорлар пулни қайтариб олишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!