Япония бош вазири Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди. Бунинг сабаби маълум

Япония бош вазири Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди. Бунинг сабаби маълум

Япония бош вазири Фумио Кисида 9-12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди, деб хабар берди Kyodo агентлиги.

Кеча Япониянинг жануби-ғарбий қисмида содир бўлган 7,1 магнитудали зилзиладан кейин мамлакат метеорология агентлиги Тинч океанининг жануби-ғарбдан Япониянинг марказий қисмигача чўзилган кенг ҳудудида кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришни берди.

Шу сабаб Фумио Кисида сафарининг бекор қилинишини эълон қилди.

Пайшанба кунги зилзила Миязаки ва қўшни икки префектурадаги биноларга катта зарар етказган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!