Янги ўқув йили учун супер контакт нархлари ҳали тасдиқланмаган

Янги ўқув йили учун супер контакт нархлари ҳали тасдиқланмаган

Айрим телеграм каналларда ўқишча кира олмаган абитуриентлар табақалаштирилган (супер) контракт асосида ўқишга кириши мумкин деган хабар билан ўтган ўқув йили учун тасдиқланган миқдорлар эълон қилинмоқда.

ОТМларга кириш имтиҳонларида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган абитуриентлар учун базавий тўлов-контракт миқдори ҳар йили таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёни билан белгиланади. 2024-2025 ўқув йили учун миқдорлари ҳали тасдиқланмаган ва эълон қилинмаган.

Яъни ушбу миқдор жорий йилда ўзгариши мумкин. Янги ўқув йили учун супер контакт нархлари тасдиқланса сайтимиз орқали хабар берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!