Хитойнинг БМТдаги вакили АҚШ ва ғарб давлатларини тажовузкорликда айблади

Хитойнинг БМТдаги вакили АҚШ ва ғарб давлатларини  тажовузкорликда айблади

Хитойнинг БМТдаги вакили АҚШ ва ғарб давлатларини Синьцян, Тибет ва Гонконгга нисбатан тажовузкорликда айблади.

БМТ Бош ассамлеясида кўрилган масалаларга доир умумий мунозараларда Хитойнинг ташкилотдаги доимий вакили Чжан Цзюнь АҚШ ва бошқа ғарб давлатларининг Синьцян, Тибет ва Гонконгга нисбатан тажовузларини танқид қилди ва “инсон ҳуқуқлари ҳимояси”ни баҳонасида Хитойнинг ички ишига аралашувга қарши чиқди.
“Синьхуа” хабарида таъкидланишича, АҚШ “дипломатик ёлғон”дан фойдаланиб айбловларни ўйлаб топмоқда.

Дипломатнинг фикрича, “АҚШнинг асосий мақсади Хитой тараққиётига ҳалақит бериш, уни тўхтатишга интилишдан иборат. Замонавий АҚШда ҳамон афроамерикалик, осиёлик ва бошқаларга нафрат руҳидаги ирқчи экстремистик ташкилотлар кенг тарқалган”.

Чжан Цзюн позициясини Куба, Сурия, Беларус, Шимолий Корея, Эфиопия ва бошқа қатор давлатларнинг доимий вакиллари қўллаб-қувватлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!