Хитойдан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бепул келтирилди

Хитойдан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси  бепул келтирилди

11 декабрь куни Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бепул келтирилди.

❗️Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан юборилган вакцина республика аҳолисини эмлаш кўламини кенгайтириб, пандемия шароитида юртимизда оммавий иммунитет ҳосил қилишга хизмат қилади.

✅ Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 35 845 059 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 197 891 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 679 390 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 967 778 нафарни ташкил қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!