Хитойда энг кичик динозаврнинг излари топилди

Хитойда энг кичик динозаврнинг излари топилди

Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида дунёдаги энг кичик динозаврнинг изи топилди, деб ёзади TASS.

Геопарк жойлашган Юнцзин округи маъмурияти сайти маълумотларига кўра, маҳаллий музей ходимлари кучли ёмғирдан сўнг «Люцзяся» динозаврлар давлат геологик боғи ҳудудидан қалинлиги тахминан 1-3 см бўлган тошга айланган бешта оёқ изларини топди.

“Аввал бундай излар Сичуань дарёси ҳавзасида, шунингдек, Шаньдун провинцияси (Шарқий Хитой) ва Корея Республикасида ҳам топилган эди”, – деди Хитой Ер фанлари университети доценти Син Лида.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги топилма бу судралиб юрувчилар бир пайтлар кенг тарқалганлигини кўрсатмоқда. Бу ушбу ҳудудлардаги динозаврларнинг геологик ёши ва хилма-хиллигини ўрганиш учун муҳимдир. Олимнинг фикрича, изларни ўрганиш “динозаврларни миниатюралаштириш бўйича янги истиқболни очади, қушлар эволюциясидаги асосий қадам” ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!