Хитой Тайван томон ҳаво шарларини учирди
![Хитой Тайван томон ҳаво шарларини учирди Хитой Тайван томон ҳаво шарларини учирди](/photos/news/Ium0gHG3dH4g7gL.jpeg)
Охирги 24 соат ичида Тайван қуролли кучлари оролга яқинлашаётган Хитойнинг 8 та ҳаво шари, 5 та самолёти ва 4 та Хитой армияси кемасини қайд этган. Бу ҳақда орол мудофаа департаменти маълум қилди, деб ёзади Taiwan News.
Баёнотда, шунингдек, иккита самолёт Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг жануби-ғарбий ва шимолидаги ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасига кирганлиги кўрсатилган.
Тайван армияси нишонларни кузатиш учун самолётлар, кемалар ва ердаги зенит-ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда жавоб берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).