«Хайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

«Хайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 21 февраль куни «Хайратон станциясида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирокида »Хайратон – Мозори Шариф« темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.

Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, »Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинди.

Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда «Наибобод» станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда «Хайратон» станциясининг «Б» паркида ҳамда темир йўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллель равишда ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!