“Women in Tech” энди Ўзбекистонда

“Women in Tech” энди Ўзбекистонда

«Women in Tech» нотижорат ташкилоти хотин-қизларнинг фан ва технологиялар соҳасида муваффақиятга эришишларида қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ташкилотнинг бош офиси Парижда жойлашган, шунингдек, 48 мамлакатда филиаллари мавжуд.

Марказий Осиё давлатлари ичида, биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда «Women in Tech» ташкилоти ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида ташкил этилаётган ушбу тадбир замонавий касбларда хотин-қизлар салоҳиятини очиб беришга қаратилган "Women in Tech" ташкилотининг мамлакатимиздаги режа ва лойиҳалари билан яқиндан танишиш имконини беради.

Очилиш маросимида махсус меҳмон - хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш бўйича халқаро эксперт, PauseFest, TEDx Ist, UFM Business Forum, GMI Summit ва LEAP каби глобал тадбирлар иштирокчиси, "Women in Tech" Глобал компанияси асосчиси Аюми Мур Аоки ҳам қатнашади. Маълумот ўрнида, у дунёдаги ТОП 100 нафар етакчи аёллар рўйхатига киритилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистондаги аёллар ва қизлар учун мазкур соҳалардаги имкониятларнинг йиллик режаси тақдимоти, Маслаҳатчилар кенгаши тақдимоти ҳамда ушбу Кенгаш вакиллари билан технология соҳасидаги имкониятлар ва муаммолар, жумладан, гендер масалалари юзасидан панель муҳокамалар ўтказилади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги етакчи технология компаниялари муваффақиятга эришиш йўлидаги ўз тажрибалари билан бўлишишади.

Шунингдек, IТ ва бошқа соҳаларда мувафаққиятга эришган инсонлар билан суҳбатлашиш, йиғилганлар билан ўзаро фикр алмашиш имконияти мавжуд.

Тадбир дастуридан маданий чиқишлар ҳам ўрин олган. Интерактив тарзда ўтказиладиган ушбу маросимда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бир қаторда, энг яхши савол эгаси сифатида эътироф этилиб, совғалар қўлга киритишлари мумкин.

Тадбир 2 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги конференциялар залида бўлиб ўтади.

Рўйхатга олиш 2024 йил 28 февралга қадар давом этади.

https://t.me/womenintechuz_bot орқали олдиндан рўйхатдан ўтиб, тадбирда иштирок этишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!