WhatsApp фойдаланувчиларнинг ёшини текшира бошлайди

WhatsApp фойдаланувчиларнинг ёшини текшира бошлайди

“WaBetaInfo” портали мутахассислари “WhatsApp” мессенжери ёшини тасдиқлашни талаб қила бошлаганини пайқашди.

Қайд этилишича, агар фойдаланувчи туғилган санасини нотўғри белгиласа, бошқалар билан ёзишма қила олмаслиги мумкин.

Янги махфийлик сиёсатига кўра, 13 ёшдан ошганлар “WhatsApp"дан фойдаланишлари мумкин. Бироқ, баъзи мамлакатларда бу чегара бошқача.

Масалан, АҚШнинг айрим штатларида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга кириш учун фойдаланувчи камида 15 ёшда бўлиши керак.

Европа Иттифоқида мессенжерларга расман 16 ёшдан ошганларга, Россияда 13 ёшдан бошлаб рухсат берилган.

Яқинда Европа Иттифоқида Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун (ДМА) ва Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун (ДСА) кучга кирди.

Унга кўра, барча интернет хизматлари жуда ёш болаларнинг уларга киришига йўл қўймаслик учун фойдаланувчиларнинг ёшини сўраши керак. Ушбу талабни қондириш учун “WhatsApp” ёшни текширишни жорий қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!