“Volkswagen” аукционга қўйилиши мумкин...

“Volkswagen” аукционга қўйилиши мумкин...

Касби туманлаларо иқтисодий судининг 28.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар “Т.Р.С.” фермер хўжалиги ҳисобидан давогар Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фойдасига жами 50,5 млн. сўм қарздорлк ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Миришкор туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг, ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган.

Аммо, жавобгар қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаганлиги боис, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига яна қайта борилди.

Ходимларнинг навбатдаги ҳуқуқий тушунтиришларидан сўнг ҳам қарздорлик бартараф этилмагач, қарздорга тегишли бўлган “Volkswagen” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди.

Келгусида қарздорлик бартараф этилмаса, ушбу автотранспорт воситасини онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!