«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Қашқадарё вилояти кенгаши тасарруфидаги Шаҳрисабз автомобиль мактабининг замонавий талабларга мос равишда бунёд этилган автодромининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

Тантанали маросимда «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров, ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Ибрагимов, Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

Тадбирда сўзга чиққан Ҳусан Ботиров мазкур объект яқинлашиб келаётган давлатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан шаҳрисабзликлар учун «Ватанпарвар» ташкилотининг совғаси эканлигини, эндиликда ушбу ўқув автодромида ҳайдовчиликнинг барча тоифалари бўйича ўқитилаётган фуқаролар доимий равишда амалий машғулотларни ўташлари мумкинлигини билдирди.

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

Шерзод Ибрагимов ўз нутқида «Ватанпарвар» ташкилотининг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида таҳсил оладиган ҳар бир фуқаро профессионал ҳайдовчи ва хавфсиз йўл ҳаракати иштирокчиси бўлиб етишишига умид билдирди.

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

«Ватанпарвар» ташкилотининг яна бир замонавий автодроми фойдаланишга топширилди

Ташриф буюрувчилар учун, шунингдек, замонавий инновацион технологиялар билан жиҳозланган Шаҳрисабз автомобиль мактаби биносида экскурция уюштирилди.
Тадбир давомида ташкилотнинг Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Отамурод Эломоновга Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш.Ибрагимов томонидан Шаҳрисабз автомобиль мактабининг фаолияти учун лицензия тантанали равишда топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!