Вашингтон Кишинёв ва Тирасполни "биргаликда ишлашга ва ҳар икки томон ҳамжамиятларининг долзарб муаммоларига ечим топишга" чақиради

Вашингтон Кишинёв ва Тирасполни "биргаликда ишлашга ва ҳар икки томон ҳамжамиятларининг долзарб муаммоларига ечим топишга" чақиради

Қўшма Штатлар тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси депутатларининг Молдова билан зиддиятда ёрдам сўраб Россия Федерацияси ва халқаро ташкилотларга қилган мурожаатига шундай изоҳ берди.

"Россиянинг Европада тобора тажовузкор ва беқарорлаштирувчи ролини ҳисобга олиб, биз Москванинг ҳаракатларини ва Днестрбўйидаги умумий вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Қўшма Штатлар Молдова суверенитети ва халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди", — дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!