Ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаган ота 5 суткага қамалди

Ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаган ота 5 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда "Ўзи билан яшашни хохламаган ўғлини калтаклаётган ота” сарлавҳаси остида видео тарқалганлиги бўйича маълумот берган эди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти, Денов туманида туғилган вояга етмаган Э.Я. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги тоғасига тегишли қурилиш моллари дўконида бўлган вақтида отаси М.Х. келиб, Э.Я. ни ўзи билан олиб кетишини айтган вақтида Э.Я. у билан кетишни хоҳламаслигини, отаси билан онасининг ўзаро жанжаллари сабаб улар билан бирга яшамаслигини маълум қилганида, отаси зўрлик ишлатиб олиб кетмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Ўрганиш давомида аниқланишича, бу оилада эр ва хотин ўртасида ўзаро келишмовчилик ҳолатлари мунтазам равишда кузатилганлиги сабабли жорий йилнинг 2 февраль куни Ўртачирчиқ тумани ИИБ томонидан М.Х. ни тазйиқ ҳаракатларини чеклаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи С.М. га ҳимоя ордери берилган.

Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар қонуний ҳал этилиши учун Жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

2024 йилнинг 25 апрель куни М.Х. га нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 185 (2) моддалари (Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) билан айбдор деб топиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!