Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш Нобель мукофоти лауреатлари нигоҳида

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш Нобель мукофоти лауреатлари нигоҳида

4️⃣ Аҳоли ўртасида ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ва камбағаллик замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу дунёнинг ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган иқтисодиётига хосдир.

📊Камбағаллар гуруҳидаги одамларнинг 40 фоиздан зиёд қисми беқарорлик, можаролар ва зўравонликдан зарар кўрган мамлакатларда яшайди ва келгуси ўн йил ичида бу кўрсатгич 67 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда. Камбағаллар сонининг ярмини болалар ташкил қилади.

🌐Шу боис, камбағаллик муаммосини ҳал қилишга илмий жамоатчилик томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу соҳадаги тадқиқотлар учун учта Нобель мукофоти берилгани ҳам бежиз эмас.

📝Муаллифлар ўз тадқиқоти давомида камбағаллик чегараси ортида яшайдиган одамлар “камбағаллик тузоғи”га тушиб қолишган деган хулосага келишди. Бунда иложсизлик ҳолати юзага келади: камбағаллар оч қолиши натижасида заиф ва меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади, бу эса, ўз навбатида камбағалликдан чиқишга имкон бермайди.

🇺🇿Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш сиёсатини ишлаб чиқишда ушбу йўналишда Нобель мукофотига сазовор бўлган илғор халқаро ишланмалар ҳисобга олинган. Хусусан, 2019 йилда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан республиканинг айрим ҳудудларида камбағалликни қисқартириш, аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари А. Банержи ва Э. Дюфло методологиясига асосланган пилот лойиҳа амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!