Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Жорий йил 24 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги «ИННО» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

«Илмий-техника тараққиёти шароитида олий техник таълим истиқболлари» мавзусида ўтказилган анжуманда Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Д.Афанасьев бошчилигида ташриф буюрган 15 га яқин муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация ва Ўзбекистон томонидан 35 ортиқ олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ва идоралар масъуллари қатнашди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дмитрий Афанасьев очиб берди.

Конференцияда юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг барқарор ривожланишига эришиш учун академик мобиллик ва меҳнат бозорида энг кўп талаб қилинадиган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасида университетлараро лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш лозимлиги қайд этилди. Қўшма илмий ва инновацион тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар малакасини оширишни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов магистратура, аспирантура ва докторантурада илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.

– Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар ҳамкорлигида транспорт, логистика, машинасозлик, геология, металлургия, энергетика, кимё, АТ технологиялари ва бошқа муҳим йўналишларда «Илғор муҳандислик мактабларини» ташкил этиш, «корхона – университет – илмий ташкилот» кластер тизимини ва инновация марказларини яратиш лозим, – деди вазир Қ. Шарипов.

Конференция «Илғор муҳандислик мактабларини яратиш тажрибаси», «Техник таълимни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари», «Фан ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари» мавзуларидаги ялпи мажлислардан иборат бўлди.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Анжуман давомида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ҳамкорликда илмий марказлар, илмий-тадқиқот лабораториялари, янги кафедралар ва илғор муҳандислик мактабларини ташкил этиш, илмий грантларни амалга ошириш каби масалалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Тадбирда сифатли олий таълим олиш ва инсон капиталини ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб, Россия таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари салоҳиятини янада оширишни давом эттириш ҳақида сўз юритилиб, Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети билан кенг кўламли ҳамкорлик бошлангани тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Конференция доирасида илмий-инновацион соҳа ҳамда олий техник таълим йўналишида ўзаро алоқаларни кенгайтириш икки давлат муҳандислик-техника олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан 40 га яқин шартномалар имзоланиш кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»да мамлакат олий таълим тизимини сифат жиҳатидан ўзгартириш, олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифалари белгилаб берилган..

Амалга оширилаётган изчил мақсадли чора-тадбирлар натижасида нисбатан қисқа вақт ичида муайян муваффақиятларга эришилди. Хусусан, 2016 йилда 72 та бўлган бўлса, бугунги кунда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг умумий сони 211 тага етди. Уларнинг 67 таси нодавлат университетлари, 29 таси хорижий олий таълим муассасалари филиалларидир. 29 та хорижий филиалдан 14 таси Россиянинг этакчи олий ўқув юртларининг бўлинмаларидир.

2023/2024 ўқув йилида ёшларнинг олий таълим муассасаларига жами қабул қилиниши 2016 йилдаги 9 фоизга нисбатан 42 фоизни ташкил этди. Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари таркиби яхшиланди. Хусусан, таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 2016 йилда бу кўрсаткич 31 фоиздан сезиларли даражада ошиб, 41 фоизга етди.

2023/2024 ўқув йилида муҳандислик-техника йўналишида таҳсил олаётган талабалар улуши 35 фоиздан ошди, 2019 йилда бу кўрсаткич атиги 25 фоизни ташкил этарди. Шу билан бирга, университетни тамомлагандан сўнг илмий фаолиятни танлаган университет битирувчилари улуши 2019 йилда 15 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, Россия ва Ўзбекистон таълим маконининг изчил уйғунлашуви ва интеграциялашуви, фуқароларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳияти ривожланиб бораётганини ҳар икки мамлакат учун манфаатлидир. Кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма таълим дастурлари, университетлараро таълим ва илмий лойиҳалар, педагог кадрлар малакасини ошириш дастурлари амалга оширилаётгани, қўшма форум ва анжуманларнинг мунтазам ўтказиб борилаётгани ҳамкорлигимиз фаоллиги ва тизимлилигини яққол намоён этмоқда.

Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси ташкил этилди

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ва Россия муҳандислик-техника соҳаларига ихтисослашган олийгоҳлар конференцияси резолюцияси қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!