“Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мустаҳкам йўналишлари

“Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мустаҳкам йўналишлари

Бугунги глобаллашув даврида ҳеч бир давлат айро тараққий эта олмайди. Ўзбекистон дунё мамлакатлари билан алоқаларини ривожлантирар экан, очиқлик, тенг манфаатлилик, бозор муносабатларини кенгайтириш йўлидан боради ва юртимизнинг келгуси йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Бу айниқса макро ва микро иқтисодиётда либераллашув, маҳаллий маҳсулотларимизнинг жаҳон савдосида эркин рақобат муҳитига шарт-шароитлар яратиш каби ташаббуслар шулар жумласидандир. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг стратегияда акс этишини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Иқтисодиёт ва молия кафедраси мудири, Иқтисод фанлар доктори Умиджон Пардаев билан суҳбатда янада аниқлик киритиб оламиз.

- “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қандай мақсад ва вазифалар илгари сурилган? Уни амалга оширишда қандай режалар белгиланмоқда?

- 2030 стратегиясида Ўзбекистон ўзининг олдига қўйган мақсадлари иқтисодий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам глобал мақсадларга уйғунлашиш ҳисобланади. Ундан ташқари Ўзбекистонда яшовчи аҳолининг ҳаёт сифатини ва турмуш фаровонлигини ошириш, инсонга қаратилган ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий фаолият устунлигини стратегияда кўришимиз мумкин. Стратегиянинг мақсади ўзи том маънода айтганда Президент ўзига ҳисобдорлик институтини жорий қилди. Энг катта моҳияти шундан иборат.

Чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида олдинга қўйилган вазифаларнинг қанчалик бажарилиши чора-тадбирларнинг сифатини баҳолаб беради. Хусусан, 2017-2022 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”нинг асосий мақсади иқтисодчи олимларнинг фикри ва тавсиясига асосан Ўзбекистон иқтисодиётига қўшимча ресурс манбаалар керак бўлиши ва иқтисодиётни очиқланиши талаб қилинди ва ўша даврларда давлат жуда катта миқдорда ташқи ва ички қарзлар жалб қилинди, иқтисодиёт тармоқлари ҳаракатга келтирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида 2022 йилдан бошлаб бу стратегиялар ўзгарди. 2017-2021 йиллар давомида иқтисодиёт секторларига тикилган пул маблағларининг фонд қайтими 2022 йилдан кейин самарадорлиги тушиб бошлади. Оддийроқ мисол қилиб айтадиган бўлсам, масалан бир бизнес очсангиз 100 миллион сўм пул тиксангиз 10 миллион фойда оласиз ва агар бизнесингиз ўша маблағга тўйинган бўлса, яна 100 миллион тиксангиз 10 миллион фойда олмайсиз. Яъни, фойда нормаси камайиб боради.

Ўзбекистонда ҳам иқтисодий секторлари молиявий манбааларга тўйинганлиги натижасида энди 2030 стратегиясида давлат бошқарув органлари иқтисодий фаолиятни ички самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик йўналишлар қўйилди...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!