«Uzbekistan Airways» Россияга учувчи йўловчиларга мурожаат қилди

«Uzbekistan Airways» Россияга учувчи йўловчиларга мурожаат қилди

«Uzbekistan Airways» йўловчилардан Россияга исириқ олиб ўтмасликни сўради.

«Uzbekistan Airways» Россияга учувчи йўловчиларга ўзи билан исириқ олиб ўтмасликни сўраб мурожаат қилди.

Қайд этилишича, Россия ҳукуматининг фармонига кўра, ҳармала (исириқ) ўсимлиги Россияда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Исириқни мамлакатга олиб кириш билан боғлиқ барча ҳаракатлар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилади.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан ушбу турдаги ўсимликни қўл юкингизда ва багажда олиб ўтмаслигингизни сўраймиз», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!