USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳасини ишга туширди

USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳасини ишга туширди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонда беш йилга мўлжалланган “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, USAID’нинг “Барча болалар муваффақиятли” лойиҳаси инклюзив таълим билан боғлиқ учта муҳим йўналишни қўллаб-қувватлайди: инклюзив таълим учун қулай ўқув-методик материаллар, ўқитувчилар учун амалиёт ва мактаб муҳитини яратиш, шу билан бирга асосий манфаатдор томонлар, яъни ўқитувчилар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан биргаликда ишлаб чиқилган барқарор сиёсатни ривожлантириш. 

USAID беш йил давомида “Барча болалар муваффақияти” лойиҳасига 25 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда. Лойиҳа Creative Associates International ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари, АҚШнинг Сиракуз университети қошидаги ногиронлик ва инклюзия маркази, Prahis Plus ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда амалга оширилади. 

Барча болалар муваффақияти” лойиҳаси раҳбари Кейт Лепҳемга кўра, лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади. Ҳар бир пилот ҳудуддан 3 тадан боғча ва 3 тадан мактаб танлаб олинади.

Шунингдек, лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбир якунида Creative Associates International, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари томонидан сифатли инклюзив таълимни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги барча болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳамкорликда иш олиб бориш назарда тутилган Ҳамкорлик келишуви имзоланган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!