Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиниши муносабати билан вақтинча ёпилади

Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиниши муносабати билан вақтинча ёпилади

Аввал хабар қилинганидек, Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниши муносабати билан 2024 йилнинг 20 июлидан 7 августига қадар вақтинча ёпилади.

Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. "Uzbekistan Airports" йўловчиларга Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида бепул трансфер хизматини тақдим этади. Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.

Масалан, Урганчдан Москвага HY-9615 рейси билан учаётган йўловчилар Урганч аэропортига соат 23:00 да етиб келишлари лозим. Жадвалга кўра, автобуслар йўловчиларни Урганч аэропортидан соат 23:30 да олиб кетади. Соат 02:30 да йўловчилар Нукус аэропортига етказилади ва у ердан Москвага учишади. Москвадан қайтган йўловчиларни Нукусдан Урганчга етказиш жараёни ҳам худди шундай ташкил этилади. Нукус аэропортида чегара назоратидан ўтиб, юкларни қабул қилиб олган йўловчиларни Урганчга йўл оладиган автобуслар кутиб туради.

Ҳар бир алоҳида йўналиш бўйича тўлиқ автобуслар қатнови жадвалини ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун "Uzbekistan Airports" Алоқа марказига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилинг: +998 55 501 45 55.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!