АҚШ ва Буюк Британия Украинага 1,5 миллиард доллар ажратади. У нимага сарфланади?

АҚШ ва Буюк Британия Украинага 1,5 миллиард доллар ажратади. У нимага сарфланади?

АҚШ ва Буюк Британия Украинага энергияни тиклаш ва инсонпарварлик ёрдами учун яна 1,5 миллиард доллар ажратади.

Бу ҳақда мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Киевда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилишган, унда Украинага Россия агрессиясини қайтариш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат бериш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, мамлакат Украинага 700 миллион доллардан ортиқ маблағ беради. Улардан 325 таси Россия армияси томонидан вайрон қилинган энергетика объектларини тиклаш ва захира энергия таъминоти учун ишлатилади. Яна 290 миллион доллар эса мамлакат ичида ва хорижда муҳтож бўлган украиналикларнинг озиқ-овқат, уй-жой, тиббий ёрдам ва таълимга сарфланади. Қолган 102 миллиони миналарни тозалаш ишларига кетади.

Ўтган ҳафта АҚШ ҳам Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари ва артиллерия каби ҳарбий ёрдам сифатида 250 миллион доллар ажратишини эълон қилган эди.

Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Киевда унинг мамлакати Украинага гуманитар ёрдам ва кредит сифатида 782 миллион доллар ажратишини айтди.

«Биз Украина ғалабасига тўлиқ содиқмиз. Путинга жамоавий мурожаатимиз шуки, бизнинг қўллаб-қувватлашимиз сўнмайди», - деди Блинкен.

Блинкен ва Ламми ташрифи чоғида Киевда ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантириш қайта-қайта янгради, бу эса учрашув жадвалининг кечиктирилишига ва гулчамбар қўйиш маросимининг бекор қилинишига сабаб бўлди.

Шунингдек, музокаралар давомида Украинага Россиядаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат бериш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Блинкеннинг сўзларига кўра, энди бу масала АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер эртага, 13 cентябр куни Вашингтонда учрашганда «албатта» муҳокама қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!