Сузиш федерацияси Бош котибининг оила аъзолари ва жами 15 киши бюджет пулига Туркияда дам олиб келгани маълум бўлди

Сузиш федерацияси Бош котибининг оила аъзолари ва жами 15 киши бюджет пулига Туркияда дам олиб келгани маълум бўлди

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!