Ғазода ҳам янги ўқув йили бошланди, лекин у ерда мактабнинг ўзи қолганми?

Ғазода ҳам янги ўқув йили бошланди, лекин у ерда мактабнинг ўзи қолганми?

Ғазода ўқув йили бир дона ҳам ишлайдиган мактаб йўқлиги билан бошланди.

БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) ҳисоб-китобларига кўра, исроилнинг Ғазога бостириб кириши бошланганидан бери Ғазодаги мактаб биноларининг 85 фоизи шикастланган ёки вайрон бўлган. Энди улар қайтадан фойдаланишга яроқли бўлиши учун реставрация ёки катта таъмирни талаб этади.
Ҳатто UNRWA мактаблари бундан мустасно эмас – исроил уларни ҳам бомбардимон қилди, дея таъкидлади агентлик.

Фаластин Таълим вазирлиги бошқа рақамни келтириб, мактабларнинг камида 90 фоизи исроил ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган ёки зарар кўрганини таъкидлади.

«Одатда бу кун болалар учун ота-оналари билан бирга мактабга янги формада борадиган, ҳамда шифокор ва муҳандис бўлишни орзу қиладиган байрам куни бўларди. Бугун бизнинг умидимиз шуки, биз бу умидларимизни йўқотгунча уруш тугайди», деди беш фарзанднинг онаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!