Янгийўл туманида 141,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Янгийўл туманида 141,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Б. “Ниҳол” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 141,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!