Эрон Россияга ҳеч қандай баллистик ракеталар етказиб бермаган

 Эрон Россияга ҳеч қандай баллистик ракеталар етказиб бермаган

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.

"АҚШ ва Европа яна бир бор ишончсиз маълумотларга ва нотўғри мантиққа асосланган ҳолда ҳаракат қилди, Эрон Россияга баллистик ракеталарни етказиб бергани йўқ", — деб ёзади Эрон ТИВ раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ароқчининг сўзларига кўра, Эронга қарши санкциялар тарафдорлари ўзларига "Эрон қандай қилиб бундай илғор қуролларни ишлаб чиқариши ва сотиши мумкинлиги" ҳақида савол беришлари керак.

"Санкциялар муаммоларнинг ечими эмас, балки унинг бир қисмидир", — дея қўшимча қилди Эрон Ташқи ишлар вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!