Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.

“Бугунги учрашувимиз кун тартибидан Ўзбекистон—Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва долзарб глобал масалалар ўрин олди. Ишончимиз комилки, жаноб элчининг тажрибаси ва минтақамиз бўйича кенг билими унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси самарали бўлишига хизмат қилади”, деб ёзди вазир.

Июл ойида Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адриан билан учрашув ўтказган эди.

Маълумот учун, Тойво Клаар бундан аввал Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказдаги махсус вакили бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!