Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови кенгайтирилади

Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига:

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Мазкур қарорга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари фақат давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Қарорда бир ой муддатда:

давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этиш белгилаб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!