Филаделфияда Доналд Трамп ва Камала Ҳаррис ўртасидаги биринчи теледебат бўлиб ўтди

Филаделфияда Доналд Трамп ва Камала Ҳаррис ўртасидаги биринчи теледебат бўлиб ўтди

Дебат икки реклама танаффуси билан 90 дақиқа давом этди. Залда томошабинлар йўқ, номзодлар бир-бирларига савол бера олмайдилар, муҳокамани АBC телеканали бошловчилари олиб боришди.

Сўровнома натижаларига кўра, номзодлар ҳозирда тахминан бир хил рейтингга эга, шунинг учун бу деват сайлов натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин.

Америка оммавий ахборот воситалари Доналд Трампнинг муваффақият қозониши учун энг муҳими нутқи давомида совуққонликни йўқотмаслик эканлигини билдиришган. Камала Ҳаррис эса Жо Байден сиёсати учун жавоб бериши керак. Шу билан бирга у шунчаки ҳозирги президент изидан бормаслигини намойиш этди.

Бугунгача Трамп ва Ҳаррис шахсан учрашмаган эди. Номзодларнинг нутқи давомида ҳар бир саволга жавоб бериши учун икки дақиқа вақти бор, бу вақтда рақибнинг микрофони ўчирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!