Эронлик телебошловчи Озарбайжонга таҳдид қилди

Эронлик телебошловчи Озарбайжонга таҳдид қилди

Эрон давлат телеканали «Ofogh» бошловчиси Ҳусайн Ҳусайний эфирда провокацион баёнот бериб, Озарбайжоннинг Эронга қўшилиши эҳтимолига шама қилди.

«Бокулик бошловчига маълум қилинг, агар Эрон қарор қилса, биз Шимолий Озарбайжон учун об-ҳаво маълумотларини телевидениемиз орқали тез орада эфирга узатамиз!»

Ҳусайнийнинг сўзларига кўра, Бокудан келган баъзи телебошловчи гўёки «бутун Эрон бизники» деб айтган. «Озарбайжон ва Ардабил ҳам бизники, дейишарди», - дея қўшимча қилди эронлик бошловчи ва бу баёнотдан ўзининг провокацион баёнотини оқлаш сифатида ишлатди.

Бу воқеа 2023 йил январида Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига қилинган ҳужумдан сўнг кескин ёмонлашган икки давлат ўртасидаги кескин муносабатлардаги сўнгги эпизод бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!