Xоразмда тадбиркор фойдасига қарийб 18 млрд. сўм маблағ ундириб берилди

Xоразмда тадбиркор фойдасига қарийб 18 млрд. сўм маблағ ундириб берилди

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эътиборда. Чунки иқтисодиётимизни изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришда тадбиркорликнинг ўрни беқиёс.

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш борасида муҳим чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор “U.T.G.” АЖдан ундирувчи “R.I.I.” МЧЖ фойдасига жами 17.965.602.193 сўм қўшимча бажарилган ишлар қиймати ва 24.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, қарздор мазкур қарзни тўлашлиги юзасидан огоҳлантирилган ва 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “U.T.G.” АЖ нинг ҳисоб рақамига банд солиниб, инкассо топшириқномаси юборилган.

Шундан сўнг, қарздор жамиятдан ижро ҳужжатида белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!