Эрон Исроилга қарши уруш қилиш учун Сурияга жангариларни олиб келади

Эрон Исроилга қарши уруш қилиш учун Сурияга жангариларни олиб келади

Эрон минглаб жангариларни, жумладан яманлик ҳусийларни Сурияга жалб қилмоқда. Ҳусийлар Сурияга Ироқ орқали етиб келишади. Бу ҳақда исроиллик журналистлар сургундаги суриялик мухолифатга таяниб хабар бермоқда.

Жангарилар Суриянинг жанубий минтақасига, Исроил ва Иордания чегарасига яқинроқ йўл олишмоқда. У ерда улар Исроилга қарши дронлардан фойдаланиш учун позициялар ўрнатмоқдалар.

Бундан ташқари, Суриядаги эронпараст жангарилар Ғазо сектори намунасидаги ер ости туннеллари орқали Иордания ҳудудига қурол-яроғ ташимоқда. Иорданиядан фаластинлик гуруҳларнинг жангарилари учун қурол-яроғ етказилади.

Сурия манбасининг таъкидлашича, Эрон ҳам режимни беқарорлаштириш учун Иорданияга қурол узатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!