Туркияда қўлга тушган эркак Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркияда қўлга тушган эркак Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркияда қўлга тушган эркак Ўзбекистонга депортация қилинди, деб хабар бермоқда Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Атабек Абдуллаев Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинди. У Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб 2019 йилдан буён қидирувда бўлган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага ёки Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралди.

Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши айтилди.

Шу билан бирга, кейинги вақтларда фирибгарлик содир этилиши ҳолатлари юзасидан Бош консулхонага келаётган мурожаатлар сони ортганини инобатга олиб, фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлиш сўралди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!