Украина Россия аэродромидаги ҳужумни тасдиқлади

Украина Россия аэродромидаги ҳужумни тасдиқлади

Украина армияси тунда Липетск вилоятидаги Россия аэродромига зарба бериб, ўқ-дорилар омборларини вайрон қилганини тасдиқлади.

«Кеча тунда Украина мудофаа кучлари Липетск аэродромига ҳужум қилди», — деди Украина Бош штаби Телеграмъдаги хабарида ва у «бошқариладиган ҳаво бомбалари омборлари ва бир қатор бошқа объектларга» зарба берганини қўшимча қилди.

«Бир нечта чақнаш манбалари қайд этилди, катта ёнғин чиқди ва кўплаб портлашлар кузатилди», — дейилади постда.

Аэродромда Россиянинг Су-34, Су-35 ва МиГ-31 самолётлари жойлашгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия «йирик» дрон ҳужуми ҳақида хабар бериб, минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилган ва эвакуация қилишга буйруқ берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!