Украина президенти Эстония, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, Финляндия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

Украина президенти Эстония, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, Финляндия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

"Менимча, Украинада бундай кенг форматда биринчи марта сизларни қабул қилмоқдамиз. Биз буни мамнуният билан қарши оламиз. Сиз бу урушда ҳақиқат тарафида, эзгулик томонида — Украина ва бизнинг мустақиллик ҳамда озодлик учун курашимиз тарафида эканингиздан жуда хурсандмиз", — дейди Владимир Зеленский.

Украина президенти девони маълумотларига кўра, учрашувда мамлакатни замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракетага қарши мудофаа тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, Украина энергетика тизимини зудлик билан қўллаб-қувватлаш зарурлиги муҳокама қилинган.

Аввалроқ, Норвегия, Финляндия, Швеция, Исландия ва Болтиқбўйи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Украинага навбатдаги ёрдам пакетларини муҳокама қилиш учун Киевга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!