Украина Озарбайжон газини Европа Иттифоқига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Украина Озарбайжон газини Европа Иттифоқига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Украина Озарбайжон газини Европа Иттифоқига етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди Украина етакчиси Владимир Зеленский.

Унга кўра, Киев Россия Федерацияси билан Россия газини Европага транзит қилиш бўйича жорий йилда муддати тугайдиган шартномани узайтирмасликни режалаштирмоқда ва шу сабабли муқобил ёқилғи етказиб берувчиларни қидирмоқда.

💡 Бундан ташқари, Киев газ транзит мамлакати сифатидаги ролини сақлаб қолишга ва Европа Иттифоқига Россия газига қарамлигини камайтиришга ёрдам беришга интилади. Озарбайжон Европага муқобил ёқилғи етказиб берувчига айланиши мумкин, деди Зеленский.

«Ҳозир бошқа газ етказиб берувчи, бошқа давлат билан қувурдан қандай фойдаланишимиз мумкинлиги ҳақида муқобил қадамлар кўриб чиқилмоқда. Музокаралар давом этмоқда», — деди сиёсатчи Блоомберг агентлигига берган интервьюсида.

🤝 Унинг сўзларига кўра, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Боку билан Озарбайжон газининг Европа Иттифоқига эҳтимолий транзити масаласини муҳокама қилмоқда ва бу музокаралар столидаги фақат «таклифлардан бири» эканлигини аниқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!