«Тинчлик миссияси 3.0»: Орбан Си Цзинпин ҳузурида

«Тинчлик миссияси 3.0»: Орбан Си Цзинпин ҳузурида

Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўртасида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Синьхуа».

Тафсилотлар ҳозирча тақдим этилмаган.

Орбан Хитойга 8 июль куни эрталаб етиб келди. У ташриф мақсадини «тинчлик миссияси 3.0» деб атади.

1 июль куни Венгриянинг Европа Иттифоқи кенгашига раислиги бошланиши билан Виктор Орбан Киев, Москва ва Озарбайжонга ташриф буюрди. У Украина ва Россия Федерацияси президентлари Владимир Зеленский ва Владимир Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди, Туркий давлатлар ташкилотининг Озарбайжондаги саммитида иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!