Россияда фуқароларнинг «ижтимоий рейтингини» тузиш бошланди

Россияда фуқароларнинг «ижтимоий рейтингини» тузиш бошланди

Россия фуқаролар учун ижтимоий рейтинг тизимини ишга туширди, бу тизим инсоннинг давлат учун «фойдалилиги», шунингдек, унинг шахсий истиқболларини баҳолайди. «Биз» ижтимоий скоринг лойиҳаси Россия давлат ижтимоий университети томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар беради «Вести Образования».

Айни пайтда дастурда иштирок этиш ихтиёрийдир;

Ҳужжатда таълим, фарзандлари ва қарамоғида бўлган шахсларнинг борлиги, даромад манбалари, нафақалар, қарз миқдори, судланганлик ҳолати, ижтимоий тармоқларнинг мавжудлиги, жамоат ҳаётидаги иштироки, давлат мукофотлари, тилларни билиши, спортга содиқлик ва соғлом турмуш тарзига оид саволлар ўрин олган.

Сўровни тугатгандан сўнг, тизим балл беради: давлат нуқтаи назаридан «хизмат» ва унинг «истиқболлари». Масалан, балл коди 47-29 каби кўриниши мумкин. Платформа сиздан ижтимоий рейтингингизни қандай яхшилаш бўйича маслаҳат учун пул тўлашингизни сўрайди.

Ҳозирда платформа тест режимида ишламоқда.
Кўпчилик экспертлар «Биз»ни Хитойда 2014 йилдан бери қўлланилаётган нарсанинг аналоги деб атайди, деб ёзади «Коммерсант».

Рейтинги паст бўлган Хитой фуқаролари айрим муниципалитетларда маълум ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!