Россия ФХХ 2 млн доллар эвазига ядровий бомбардимончи самолётни олиб қочишга уринишнинг олдини олди

Россия ФХХ 2 млн доллар эвазига ядровий бомбардимончи самолётни олиб қочишга уринишнинг олдини олди

ФХХга кўра, самолётни олиб қочишни Украин ташкиллаштиришга уринган. Россия махсус хизматлари Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётининг учувчисини оғдириб олишга уринишнинг олдини олишгани тўғрисида ҳисобот берган.

Россия ФХХ 2 млн доллар эвазига ядровий бомбардимончи самолётни олиб қочишга уринишнинг олдини олди

calendar

11:05

5138

ФХХга кўра, самолётни олиб қочишни Украин ташкиллаштиришга уринган. Россия махсус хизматлари Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётининг учувчисини оғдириб олишга уринишнинг олдини олишгани тўғрисида ҳисобот берган.

Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолёти. Фото: agtf.ru

Маълум қилинишича, Украина разведкаси россиялик учувчини ўзлари томонга оғдириб, агар самолётни ўғирлаб олиб келолса, унга Италия фуқаролигини ваъда қилиб, эвазига 2 млн доллар ҳам бермоқчи бўлишган, деб ёзади Interfax.

Бу ҳарбий учоқни олиб қочишга биринчи уриниш эмас. 2022 йилда Украина разведкаси россиялик учувчиларни пора ва Европа Иттифоқи фуқаролиги эвазига самолётларни олиб қочишга кўндирмоқчи бўлишган. Жанговар парвоз чоғида Су-24, Су-34 ёки Ту-22М3 самолётларидан бири Кировоград областидаги Канатово аэродромига қўндирилиши керак бўлган.

Украина махсус хизматларининг муваффақиятли якунланган операцияси ҳам бўлган. 319-алоҳида вертолёт полкида хизмат қилган Максим Кузминов 2023 йилнинг 9 августида Ми вертолётида Курск областидан Украина ҳудудига 2 та учувчи билан бирга учиб ўтган. Унинг шерикларини вертолёт қўнганидан сўнг ўлдиришган.

Вертолётни Украинага топширгани учун у 500 минг доллар мукофот олган. Игор Шевченко номига расмийлаштирилган Украина паспортини олгач, у Испаниянинг Виляхойоса шаҳридан уй сотиб олган. Максим Кузминов 2024 йилнинг феврал ойида ўз уйининг ертўласидаги автотураргоҳда номаълум одамлар томонидан отиб кетилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!