Япониянинг Огасавара ороллари яқинида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Япониянинг Огасавара ороллари яқинида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Тинч океанида Япониянинг Хонсю ороли қирғоқларидан 700 километр узоқликда жойлашган Огасавара ороллари яқинида 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди.

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Унга кўра, зилзила Хамамацу шаҳридан (Сидзуока вилояти) 873 километр жануби-шарқда содир бўлди. Унинг манба 566 километр чуқурликда жойлашган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!