“Франция ҳозир Фаластин давлатини тан олиши керак"

“Франция ҳозир Фаластин давлатини тан олиши керак"

Франциядаги парламент сайловларида ғалаба қозонган сўл партияларнинг "Янги халқ фронти" коалицияси раҳбари Жан-Люк Меланшон ўзининг биринчи қадамларидан бири сифатида Фаластинни тан олиш ниятини эълон қилди.

“Франция ҳозир Фаластин давлатини тан олиши керак. Кучлар мувозанати бутун дунё бу геноцидни қоралашини кўрсатиши лозим”, — деди сиёсатчи.

Фаластин давлатини тан олиш сўл қанот коалициясининг сайловдаги асосий ваъдаларидан биридир. Жан-Люк Меланшон, шунингдек, Исроил халқаро қонунларга риоя қилмагунча, унга қарши санкциялар жорий этишга чақирди.

Европарламентга сайловларда Меленшоннинг “Ишғол қилинмаган Франция” партияси Европарламентнинг биринчи фаластинлик аъзоси бўлган француз-фаластинлик ҳуқуқшунос Рима Ҳасан номзодини илгари сурганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!